Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ادْخُلُواْ مِصْرَ إِن شَاء اللّهُ آمِنِينَ
– „Инша Аллоҳ, Мисрга тинч-омон киринглар“. [12:99]
أَلَيْسَ لِي مُلْكُ مِصْرَ
– „Миср подшоҳлиги менинг (мулким) эмасми?!“. [43:51]
أَن تَبَوَّءَا لِقَوْمِكُمَا بِمِصْرَ بُيُوتاً
– „Қавмларингиз учун Мисрда уйлар тайёрланглар“. [10:87]
Лекин унинг мана бу ояти каримада (مِصْراً ) накра бўлиб келишидан ўша машҳур Миср маъносини англатмайди, деган маъно чиқмайди. Аллоҳ уни накра келтиряпти. Яъни, қайсидир бир шаҳар маъносида келяпти. Лекин у ўша машҳур Миср бўлиши ҳам, бошқа бўлиши ҳам мумкин.
(اهْبِطُوا ) сўзи гарчи тушиш маъносини англатса-да, лекин бу ерда афзал ердан ночор ерга тушиш эканига ишора бор.
3- Шундан кейин Аллоҳ уларни жазолади. Уларни хорлик ва бечораликка гирифтор қилди. (ضُرِبَتْ ) яъни, уларнинг устига хорлик ва мискинлик чодири қурилди. Ташқи кўринишлар ҳар қанча бошқача бўлиб кўринмасин, энди улар учун барибир азизлик йўқ.
ضُرِبَتْ عَلَيْهِمُ الذِّلَّةُ أَيْنَ مَا ثُقِفُواْ إِلاَّ بِحَبْلٍ مِّنْ اللّهِ وَحَبْلٍ مِّنَ النَّاسِ
– „Агар Аллоҳнинг ва одамларнинг (яъни мусулмонларнинг) аҳди паноҳида бўлмасалар, албатта уларга қаерда бўлмасинлар, хор-зорлик битиб қўйилди“. [3:112]
Яъни, уларнинг азизлиги Мусо а.с. билан бирга бўлган мўминларга ўхшаб Аллоҳ билан бирга бўлганларидагина намоён бўлади.
بِحَبْلٍ مِّنْ اللّهِ
Ёки бошқа халқларга таянган пайтларидагина азиз бўладилар.
وَحَبْلٍ مِّنَ النَّاسِ
Худди шу нарсани яъни, бошқа давлатларга боғланиш, уларнинг кучлари ва озуқаларига таяниш ҳолатларини ҳозирда биз кўриб турибмиз.
Шунингдек уларнинг устига мискинлик чодири қурилди. Мискинлик бу муҳтожлик, ночорликдир. Бу ҳам уларнинг доимий белгиларидан биридир. Улар мудом ёрдамга, кимнингдир саховатига муҳтож бўладилар. Уларнинг бошқалар молига муҳтожлиги маълум ва машҳурдир.
Кейин Аллоҳ улардан ғазабланди ва улар шу ғазаб билан қайтдилар. Гўё Аллоҳнинг ғазаби уларнинг устида тургандек. Қаерга борсалар, ўша ерга уларнинг елкасида борадигандек. Ҳа, улар қаерга бормасинлар, Аллоҳнинг ғазабини кўтариб юришарди.
114-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204
|